Кон қутқарувчиларнинг махсус кон қутқарув асбоб – ускуналари бўйича билимлари янада мустаҳкамланмоқда

Posted by:

Жорий йилнинг 14 декабр куни Олмалиқ КМК АЖ тасарруфидаги Каулди кон бошқармаси кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри Каулди конида жойлашган 10 – АҲКҚВзводи командирлар таркиби раҳбарлигида тезкор шахсий таркибнинг қидирув қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида махсус кон қутқарув асбоб – ускуналарини самарали қўллаган ҳолда авария оқибатида қолган одамларни қутқариш каби вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш бўйича назарий машғулоти бўлиб ўтди.
Тезкор бўлимма кон қутқарувчиларига бириктирилган махсус асбоб – ускунанинг техник имкониятларини, газли муҳитда қўллаш тартиби бўйича билими хамда авариявий вазиятларда тактик харакатланиш орқали бўлимма жипслиги ва уйғунлигига эришиш мақсадида ташкил этилган мазкур машғулотда, кон қутқарувчиларнинг тактик – техник тайёргарлигига оид билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment