ҲАМКОРЛИКДАГИ МАХСУС ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИДА КОН ҚУТҚАРУВЧИЛАР ЮКСАК МАҲОРАТ КЎРСАТИШДИ.

Posted by:

Жорий йилнинг 11-12 март кунлари Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган “Ўзбеккўмир” АЖнинг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган портловчи моддалар омборида кутқарув тузилмалари ўртасида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тизимининг тайёргарлигини ошириш бўйича ҳамкорликдаги ўқув тактик машғулоти бўлиб ўтди.
Машғулотда “Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 2-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркиби фаол қатнашган ҳолда қўйилган вазифаларни тактик ҳаракатлар орқали аниқ ва тезкорлик билан бажарганликлари машғулот раҳбарлари томонидан алоҳида эътироф этилди.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment