Кон қутқарувчилар тактик техник тайёргарлиги даражаси ўрганилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 12-16 апрел кунлари НКМК АЖ Жанубий кон бошқармаси тасарруфидаги кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Самарқанд вилояти Қўшробод туманида жойлашган 8-АҲКҚВзводида тезкор шахсий таркиб махсус тайёргарлигининг тактик – техник амалий машғулоти ўтказилди.
Бўлинма “Хизматни ўташ ва махсус тайёргарлик жадвали”га мувофиқ ўтказилган ўқув машғулотда, хизмат қўрсатувчи кон мажмуаларда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар турига қараб тезкор шахсий таркибнинг тайёргарлик даражасини ошириш, мураккаб бўлган шароитда кон қутқарувчиларнинг жисмоний бардошлик ва психологик барқарорликка эришилишни таъминлаш хамда кон қутқарув ишлари бўйича касбий кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment