Профессионал кон қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш бўйича ўқув амалий машғулоти ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 1 август куни ОКМК АЖ Ангрен кон бошқармасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди ўқув биносида ер ости лахимларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни тезкорлик билан бартараф қилиш, ёнғин ўчириш воситалари ва ускуналаридан самарали фойдаланиш тажрибасини ошириш мақсадида тактик – техник тайёргарлик машғулоти ўтказилди.

Машғулот шартига кўра кон лахимларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва унинг оқибатида юзага келадиган ҳолатларни махсус ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида тактик усулларни қўллаган ҳолда бартараф этиш, ётиқ ва кия лаҳимларда эса масофадан туриб ўчириш, худудни изоляция қилиш, ҳаво йўналиши бўйлаб харакатланишни тўғри амалга ошириш хамда жабрланган инсонларни қидириб топиш ва уларни хавфсиз худудга эвакуация қилиш ишлари юклатилган.

Бўлиб ўтган машқ жараёнларига икки бўлиммадан иборат 12 нафар шахсий таркиб, 3 та ёнғин учириш воситаси, 2 та махсус кон қутқарув ускунаси, 12 та асосий, 2 та ёрдамчи сунъий нафас бериш аппарати ва тиббий жихозлар жалб қилинди.

Мазкур машқни ўтказишдан асосий мақсад, бўлиммаларнинг ҳамкорликдаги вазиятларда тезкор ва аниқ харакатлар уйғунлигини ошириш, тактик усулларни бажаришда кўникма хосил қилиш, кон қутқарувчиларнинг жангаворлигини ва касбий маҳоратларини оширишдир.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment