ҲКҚҚ бўлинмалари шахсий таркиб ўртасида ўтказилган спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш тадбирлари ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚ бўлинмалари шахсий таркиб ўртасида ўтказилган спорт мусобақаларининг якуний учинчи кунида спортнинг волейбол ва футбол тури бўйича финал учрашувлар, сўнгра совриндорларни тақдирлаш тадбирлари ўтказилди. Умумжамоа ичида ҲКҚОтряди юқори кўрсатгичларга эга бўлди.
Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчи масъул раҳбарлар томонидан мусобақа кубоги, нишони ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоизки, бундай мусобақалар келгусида ушбу спорт турларини ҲКҚҚ шахсий таркиби ўртасида оммалашиши, ёш иқтидорли, кучли, тезкор кон қутқарувчиларни қутқарув тузилмалари ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларида ҲКҚҚ шарафини ҳимоя қилишини таъминлашда мухим аҳамият касб этади.
ҲКҚҚ бўйича ўтказилган спорт мусобақаларига бефарқ бўлмай мусобақа кундаликларини биз билан биргаликда кузатишиб борган хамкасбларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment