Posted by:

ҲКҚҚ штабининг 2022 йил 30 майдаги 57-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил  31 май куни  ҲКҚОтрядида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш ва шахсий таркибнинг жисмоний ва саф тайёргарлиги бўйича амалга оширилаёнган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” бошлиғининг кадрлар ва умумий масалалар бўйича ёрдамчиси – М.А.Иминов., тезкор-техник бўлими муҳандиси – О.У.Назировлар томонидан мониторинг ўтказилди.

ҲКҚҚисм бўлинмаларида интизом низоми мустаҳкамлаш, ички хизмат тартибини сақлаш, командир ва қўл остидаги шахсий таркиб ўртасидаги муносабатини юқори даражага кўтаришда ...

Continue Reading →
0

Махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Posted by:

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ангрен кон бошқармаси тасарруфидаги “Қайрағоч” конида кон-қутқарув отряди ҳамда ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Continue Reading →

0

“Кон-металлургия саноати ходимлари куни” муносабати билан ҲКҚҚисми бўлинмалари ишчи ходимлари тақдирландилар.

Posted by:

“Кон-металлургия саноати ходимлари куни” муносабати билан, ҲКҚҚ тизимида узоқ йиллардан бери виждонан қилган хизматларини эътиборга олиб ҳамда алоҳида ўрнак кўрсатаётган бир қатор ишчи ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида, Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми “Фахрий ёрлиқ”лари ва “ЎЗБЕККЎМИР” АЖ раҳбарияти томонидан “KONCHILIK SHUHRATI” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

 

 

Continue Reading →

0

«Деҳқонобод калий заводи»да кончилик соҳаси бўйича илмий – амалий анжум ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 14 май куни “Ўзкимёсаноат” АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖда, таркибий тузилмалар ва тармоқ корхоналарининг бош мухандислари хамда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуаларида кон қутқарув ишлари олиб борувчи “Деҳқонобод” ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи командирлар таркиби иштирокида кон мажмуаларини ривожлантириш, корхоналар ўртасида илмий – техник жихатдан хамкорликни янада мустаҳкамлаш, ёш мутахассисларга жахон тажрибасини ўрганишга кенг имкониятлар яратиш, кон мажмуаларининг аварияларга қарши ишлаш тизимини яхшилаш ва моддий техник базани такомиллаштиришга қаратилган илмий – амалий анжуман бўлиб ўтди.

Continue Reading →

0

ҲКҚҚ тизимида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш ва ташкил этишни такомиллаштиришга қаратилган (мониторинг)ўрганиш ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚ штаби бошлиғи томонидан 2021 йил 23 декабрда тасдиқланган жадвалга асосан, ҲКҚҚ штабининг 2022 йил 25 апрелдаги 42-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил  29 апрел куни 2-AҲКҚВзводида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш бўйича амалга оширилаёнган ишлар юзасидан мақсадли ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори ҳамда 2009 йил 28 августдаги 11-10-топшириғига мувофиқ, ишлар олиб борилаётгани хамда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент ҳужжатлари, Ҳукумат қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси саноат ...

Continue Reading →
0

Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми штабида хашар ўтказилди.

Posted by:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни Мамлакатимизда  «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши белгиланган. Ушбу фармойишдан келиб чиқиб, ҲКҚҚ штабининг   2022 йил 28 апрел куни 7-сонли фармойиши қабул қилинди.

Мазкур фармойишга мувофиқ ҲКҚҚисми барча бўлинмалари жойлашган худудида взвод шахсий таркиби иштирокида  хайрия хашари тадбирларида фаол иштирок этиши белгиланди.

Жорий йил 30 апрел куни «Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги» шиори остида ҲКҚҚ штаби шахсий таркиби иштирокида ҳам ҳашар ўтказилди.

Жумладан, ҲКҚҚ ...

Continue Reading →
0

Кон қутқарувчилар тактик техник тайёргарлиги даражаси ўрганилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 12-16 апрел кунлари НКМК АЖ Жанубий кон бошқармаси тасарруфидаги кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Самарқанд вилояти Қўшробод туманида жойлашган 8-АҲКҚВзводида тезкор шахсий таркиб махсус тайёргарлигининг тактик – техник амалий машғулоти ўтказилди.
Бўлинма “Хизматни ўташ ва махсус тайёргарлик жадвали”га мувофиқ ўтказилган ўқув машғулотда, хизмат қўрсатувчи кон мажмуаларда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар турига қараб тезкор шахсий таркибнинг тайёргарлик даражасини ошириш, мураккаб бўлган шароитда кон қутқарувчиларнинг жисмоний бардошлик ва психологик барқарорликка эришилишни таъминлаш хамда кон қутқарув ишлари бўйича ...

Continue Reading →
0

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмалари фаол иштирок этишмоқда.

Posted by:

Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойихаси мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа доирасида ҲКҚҚ худудий бўлинмалари томонидан дарахт кўчатларини экиш, бўш турган ташландиқ ерларни ободонлаштириш ва қисм худудини кўкаламзорлаштириш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.
Жумладан, куни кеча 8, 10-АҲКҚВ ва 9-АҲКҚВзводига қарашли “Деҳқонобод” ҲКҚВзводи шахсий таркиби томонидан 390 туп манзарали ва 100 мевали дарахт кўчатлари экилди.

Continue Reading →

0

Хавфсизлик биринчи навбатда!

Posted by:

“Ўзкимёсаноат” АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖда кон-қутқарув ишларини олиб борувчи Қашқадарё вилояти Деҳқонобод шаҳрида жойлашган 9-алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми взводига қарашли “Деҳқонобод” қутқарув взводи тезкор шахсий таркиби ва кон мажмуаси муҳандис-техник ходимлари билан ҳамкорликда кон мажмуасида содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган авария-қутқарув ишларини ташкиллаштириш бўйича навбатдаги махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Continue Reading →

0

Профессионал маҳоратни юксалтириш йўлида.

Posted by:

Жорий йилнинг 4 апрел куни ОКМК АЖ тасарруфидаги “Каулди” кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Тошкент вилояти “Каулди” конида жойлашган 10-АҲКҚВзводи ўқув конида кон қутқарувчилардан иборат тезкор шахсий таркиб иштирокида конда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ёки баҳтсиз ходисаларга тайёргарлигини синовда ўтказиш мақсадида тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулотда профессионал кон қутқарувчилар ўз мажбуриятидан келиб чиқиб аниқ ва тезкорлик билан тактик харакатларни амалга оширган ҳолда авария оқибатида қолган одамларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни ер юзасига эвакуация ...

Continue Reading →
0
Page 3 of 19 12345...»