Профессионал кон қутқарувчилар томонидан ёнғинни ўчириш бўйича ўқув амалий машғулоти ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 1 август куни ОКМК АЖ Ангрен кон бошқармасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди ўқув биносида ер ости лахимларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни тезкорлик билан бартараф қилиш, ёнғин ўчириш воситалари ва ускуналаридан самарали фойдаланиш тажрибасини ошириш мақсадида тактик – техник тайёргарлик машғулоти ўтказилди.

Машғулот шартига кўра кон лахимларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар ва унинг оқибатида юзага келадиган ҳолатларни махсус ёнғин ўчириш воситалари ёрдамида тактик усулларни қўллаган ҳолда бартараф этиш, ...

Continue Reading →
0

ҲКҚҚ тизимида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш ва ташкил этишни такомиллаштиришга қаратилган (мониторинг)ўрганиш ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚ штаби бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвалга асосан, ҲКҚҚ штабининг 2022 йил 27 июлдаги 80-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил  29 июл  куни 10-AҲКҚВзводида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш бўйича амалга оширилаёнган ишлар юзасидан мақсадли ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси ва Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори ҳамда 2009 йил 28 августдаги 11-10-топшириғига мувофиқ, ишлар олиб борилаётгани хамда Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент ҳужжатлари, Ҳукумат қарор, фармойиш ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси ...

Continue Reading →
0

ТЕЗКОРЛИК, МОҲИРЛИК ВА БИРДАМЛИК. Кон қутқарувчилар жанговор шайлиги синовдан ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 29 июль куни ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаси тасарруфидаги “Гузаксой” кон мажмуасида қутқарув тузилмалари ва кон қутқарув ишларини олиб борувчи 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркиби иштирокида махсус ўқув амалий тактиқ машғулоти ўтказилди.
Тактик ўқув машқининг дастлабки босқичида бўлимма шахсий таркибидаги техника, махсус кон қутқарув асбоб-анжомларнинг шайлиги саф кўриги орқали кўздан кечирилган бўлса, навбатдаги босқичда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирлар, жабрланган инсонларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни хавфсиз жойга эвакуация қилиш комплекс машқлари бажарилди.
Continue Reading →

0

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятига бағишланган навбатдаги семинар-треининг ўтказилди..

Posted by:

Аввал ҳабар берганимиздек “Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги корхоналарда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, муҳофазаланиш усуллари ҳамда биринчи ёрдам кўрсатиш мавзусида ўқув амалий семинарлари ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги тадбир жорий йилнинг 25-26 июль кунлари жамиятнинг “Қурилиш-монтаж ишлари”, “Геология-қидирув зкспедицияси” филиаллари хамда “Капитал қурилиш бошқармасида бўлиб ўтди.
Тадбир жараёнида ФВВ худудий бошқармаси ходимлари ва “Ўзбеккўмир” АЖ кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 2-чи Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи етакчи мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони мазмун-моҳиятини очиб бериш мақсадида кўргазмали стендлар ва амалий усуллар билан ...

Continue Reading →
0

“Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳиятига бағишланган семинар-треининг ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 15 июль куни «Ўзбеккўмир» АЖга қарашли «Ангрен кўмир кони хавзаси» филиали биносида, ФВВ худудий бошқармаси ходимлари, «Ангрен кўмир кони хавзаси» филиали ишчи-ходимлари ва “Ўзбеккўмир” АЖ «Ангрен кон бошқармаси» кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 2-чи АҲКҚВзводи командирлар таркиби иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2022 йил 30 майдаги «Ўзбекистон Республикасида сейсмик ҳавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-144-сонли Фармони мазмун-моҳиятини етказилди.
Треинингда хавфли ишлаб чиқариш корхоналар фаолияти самарадорлигини оширишда иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги, бардошлилиги, юқори кўрсаткичдаги зилзила содир бўлганда ...

Continue Reading →
0

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмаларида хуқуқий – тарғибот ишлари ўтказилди.

Posted by:

“Ўзбекистон Республикаси айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2022 йил 16 июндаги 779-сон Қонунига мувофиқ, Республикамизда ўтказилиши режалаштирилаётган Конститутциявий ислохатлар бўйича референдум мазмун – мохиятини ҲКҚҚисм бўлинмалари шахсий таркибига етказиш мақсадида жорий йилнинг 1-4 июл кунлари ҲКҚҚисм тизимида хуқуқий – тарғибот ишлари ўтказилди.
Йиғилишларда сўзга чиққанлар томонидан давлатнинг асосий хужжати саналган Конститутциянинг – ҳар қандай мустақил мамлакат белгиси сифатида Ватанимиз мустақиллиги, ҳалқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари хамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида хуқуқий демократик давлат ...

Continue Reading →
0

Кон қутқарувчиларнинг билим ва тажрибалари яна бир бор синовдан ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚисм бўлинмаларининг 2022 йилда хизмат кўрсатилаётган корхоналарда ўтказиладиган махсус – тактик ўқув машғулотлар жадвалига асосан, Жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари НКМК АЖ Жанубий кон бошқармаси кон мухандис техник ходимлар ва 8-АҲКҚВзводи шахсий таркиби иштирокида “Ғужумсой” кон мажмуасида содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва уларни бартараф қилишга қаратидган махсус – тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув машғулоти ўқув нуқталарига бўлинган ҳолда мураккаб бўлган шароитда тезкор шахсий таркибнинг тайёргарлиги, жисмоний бардошлилик ва психологик барқарорлиги хамда кон ...

Continue Reading →
0

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) бўлинмалари томонидан хизмат килувчи хавфли ишлаб чиқариш объектлари, кон иншоотлари ва мажмуаларининг 2022 йил 2 ярим йиллик учун аварияларни бартараф этиш режасини куриб чиқилди

Posted by:

Аввал хабар берганимиздек, Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) бўлинмалари томонидан хизмат килувчи хавфли ишлаб чиқариш объектлари, кон иншоотлари ва мажмуаларининг 2022 йил 2 ярим йиллик учун аварияларни бартараф этиш режасини куриб чиқиш ва уларга зарур тузатишлар киритиш, кон қутқарув ишларини муваффақиятли олиб боришда тактик харакатланиш йўналишларини белгилаб олиш хамда конни шамоллатиш тизимлари техник жихатдан созлигини ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.
Жумладан “Шаргункўмир” АЖ ва ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 1-АҲКҚВ ва 5-АҲКҚВзводлари томонидан жорий йилнинг 12-15 ...

Continue Reading →
0

Хавфсизлик биринчи навбатда!

Posted by:

Жорий йилнинг 9 июнь куни Ўзкимёсаноат АЖга қарашли “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуаси мухандис техник ходимлари, ер ости шамолатиш хизмати бошлиғи, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг Қашқадарё худудий бошқармаси давлат инспектори хамда “Деҳқонобод калий заводи” АЖ кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 9 – АҲКҚВзводига қарашли “Деҳқонобод” ҲКҚВзводи командирлар таркиби билан хамкорликда, кон мажмуанинг 2022 йил 2 ярим йиллик учун аварияларни бартараф этиш режасини тузиш билан боғлиқ бош вентилятор қурилмаси ВОМ – 20 ни ягона хавфсизлик қоидаларга мувофиқ нормал ...

Continue Reading →
0

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” бўлинмаларида 2022 йил 2-чорак якуни давомида олиб борилган тезкор, профилактик ишлари бўйича семенар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Posted by:

Жорий йилнинг 7-8 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм штаби видеоконференциялар ўтказиш залида ҲКҚҚ штаби раҳбар ходимлари ва барча бўлинмалар командирлар таркиби иштирокида ўтказилган йиғилишда, ҲКҚҚ тизимида кадрлар иши, ижро интизоми, жисмоний ва саф тайёргарлиги ҳамда  ҲКҚҚ низом ва меъёрий хужжатларни давлат тилига тахрир қилиш ишлари, ўтказилган мониторинг ва аттестация якунлари ва бўлинмаларнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга қаратилган ишлари тўғрисида ҲКҚҚ бошлиғи ҳамда ҲКҚҚ бошлиғининг тезкор-техник ва профилактик ишлар бўйича ўринбосарининг маърузалари тингланди.

Йиғилиш якунида ҲКҚҚ ...

Continue Reading →
0
Page 1 of 18 12345...»