Кон қутқарувчиларни иссиқликка чидамлилигини аниқлаш мақсадида навбатдаги махсус машғулоти ўтказилди.

Posted by:

«Olmaliq KMK» AJ қарашли “Ангрен кон бошқармаси”га хизмат кўрсатувчи ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди тезкор шахсий таркибини иссиқликка чидамлилигини аниқлаш мақсадида махсус жихозланган иссиқлик камерасида машғулотлар олиб борилди.
Ўтказилган машғулот ер остида вужудга келадиган ҳаво ҳарорати қўтарилиш мухитида кон қутқарувчилар томонидан олиб бориладиган кон қутқарув ишларида ушбу шароитга мослашувчанлик ва жисмоний зуриқишларга бардош берган ҳолда иссиқликка чидамлилигини оширишга қаратилинади.

Continue Reading →

0

Тезкор шахсий таркибнинг саф тайёргарлиги кўздан кечирилмоқда.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмаларида хизмат қилаётган кон қутқарувчиларнинг саф тайёргарлиги машғулотларини ўтказиш ва уларнинг жанговар тайёргарлигини тизимли равишда такомиллаштириш, ўқув машғулотлар фаоллигини яхшилаш орқали юқори самарадорликка эришиш муҳим вазифалардандир.
«Olmaliq KMK» AJга қарашли “Чодак кон бошқармаси” тасарруфидаги кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Наманган вилояти Поп тумани жойлашган 5-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводида, тезкор шахсий таркибининг саф тайёргарлиги бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш, бажариладиган усуллар ва техникаларни ривожлантиришга қаратилган назорат машғулоти ўтказилмоқда.
Машғулотни ўтказишдан асосий мақсад нафақат уларни сафда юриш ...

Continue Reading →
0

Кон қутқарувчиларни иссиқликка чидамлилик бўйича навбатдаги махсус машғулоти ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 9 март куни «Navoiy KMK» AJ қарашли “Жанубий кон бошқармаси” кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 8-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркибини иссиқликка чидамлилигини аниқлаш мақсадида махсус жихозланган иссиқлик камерасида машғулотлар олиб борилди.
Ўтказилган машғулотда ер остида вужудга келадиган ҳаво ҳарорати қўтарилиш мухитида кон қутқарувчилар томонидан олиб бориладиган кон қутқарув ишларида ушбу шароитга мослашувчанлик ва жисмоний куч сарфлаган ҳолда иссиқликка чидамлилигини оширишга қаратилинди.

Continue Reading →

0

ҲКҚОтрядида профилактика ишлари ўтказилди.

Posted by:

«Olmaliq KMK» Ajга қарашли “Ангрен кон бошқармаси” тасарруфидаги разведка кон мажмуасида портлатиш ишларидан сўнг берк бўлган қазилаётган жойлар ва ковжойларнинг ҳаво таркибини текшириш, коннинг шамоллатиш тизимини қайта йўлга қўйиш, хавфли газлар миқдорини аниқлаш мақсадида Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди бўлиммаси томонидан профилактик ишлар олиб борилди.

Continue Reading →

0

Кон қутқарув асбоб-анжомлари ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлаш бўйича назарий машғулот ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 7 март куни “Деҳқонобод” ҲКҚВзводи назарий машғулотлар ўтказиш ҳонасида нафас олиш азоларини хавфли газлардан ҳимоя қилувчи (Р-30) респираторини қисмларга ажратиш ва шай ҳолатга келтириш, герметиклигини текширирувчи УКП-5 қурилмасининг техник хусусиятлари, тузилиши, текширишлар олиб бориш хамда фойдалиниш самарадорлиги ҳақида шахсий таркиб иштирокида кўргазмали назарий машғулот ўтказилди.

Continue Reading →

0

Кон қутқарувчилар томонидан аварияларни бартараф этишда уларнинг махоратларини ривожлантириш йўлида.

Posted by:

Жорий йилнинг 3 март куни “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ тасарруфидаги “Ангрен кон бошқармаси” кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди командирлар таркиби раҳбарлигида тезкор шахсий таркибнинг тактик техник тайёргарлиги ва газли мухитдан намуна олиш усуллари бўйича билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида махорат машқлари ўтказилди.

 

Continue Reading →

0

Xамкорликдаги махсус тактик ўқув машғулоти.

Posted by:

Куни кеча “Olmaliq kon-metallurgiya kombinati” AJ тасарруфидаги Хондиза кон бошқармасига қарашли «Хондиза» кон муҳандис техник ходимлар, туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва 10-алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводига қарашли «Хондиза» ҲКҚВ командирлар ва бўлимма тезкор шахсий таркиби иштирокида конда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни бартараф этиш ва уни олдини олишга қаратилган ҳамкорликда ҳаракатланиш тактикасини мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги махсус–тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Continue Reading →

0

Аварияларни бартараф этиш режаси (АБЭР)ни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Posted by:

Хизмат кўрсатувчи объектларда содир бўлиши мумкин бўлган аварияларни бартараф этишда кон қутқарувчилар томонидан нафақат махсус кон қутқарув асбоб-ускунани самарали қўллай олиши ёки жисмоний етукликга эришилган бўлишлиги балки авария содир бўлган худуднинг номи ва жойини АБЭР чизмасини пухта ўзлаштирган бўлиши зарур.
Шу мақсадда куни кеча “ОКМК” АЖга қарашли “Хондиза” конида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 10-алохида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тасарруфидаги “Хондиза” ҲКҚВзводи назарий машғулотлар ҳонасида командир ёрдамчиси раҳбарлигида АБЭРни ўрганиш ишлари ўтказилди.

Continue Reading →

0

«Ангрен кўмир кони» филиалининг портловчи моддалар сақлаш ва тарқатиш омборида махсус тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Posted by:

Жорий йил 23 феврал куни  «Ўзбеккўмир» АЖ «Ангрен кўмир кони» филиали фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тузилмалари шартли зилзила, ёнғин, кўчки пайтида қутқарув, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича маҳоратларини намойиш қилишди.
Табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар юзага келганда объект раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари мавзусида махсус тактик ўқув машғулотида «Ўзбеккўмир» АЖ Фуқаро муҳофазаси тузилмалари, Ангрен шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими, ЁҲТТE, Ангрен шаҳар марказий шифохонаси вакиллари хамда 2-чи Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи командирлар ва тезкор шахсий таркиби иштирок этди.

Continue Reading →

0

Кон қутқарувчиларнинг махсус тайёргарлиги синовдан ўтказилмоқда.

Posted by:

Кондаги аварияларни бартараф этиш ва унинг оқибатларини тугатиш шунингдек, жабрланувчиларни қидириб топиш ва уларни ер устига эвакуация қилиш жараёнида ер остида вужудга келадиган ҳаво ҳарорати ва намлик даражасини кўтарилиш шароитида кон қутқарув ишларини олиб бораётган кон қутқарувчиларнинг жисмоний ва асабий-рухий ҳолатига сезиларли даражада таъсир кўрсатади.
Ушбу экстремал вазиятга мослашувчанлик ва чидамлилигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 21 феврал куни “Деҳқонобод” ҳарбийлаштирилган кон қутқарув взводи тезкор шахсий таркиби иштирокида махсус жихозланган иссиқлик хонасида машғулот ўтказилди.

Continue Reading →

0
Page 19 of 42 «...101718192021...»