Кон қутқарувчиларнинг билим ва тажрибалари яна бир бор синовдан ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚисм бўлинмаларининг 2022 йилда хизмат кўрсатилаётган корхоналарда ўтказиладиган махсус – тактик ўқув машғулотлар жадвалига асосан, Жорий йилнинг 25-26 июнь кунлари НКМК АЖ Жанубий кон бошқармаси кон мухандис техник ходимлар ва 8-АҲКҚВзводи шахсий таркиби иштирокида “Ғужумсой” кон мажмуасида содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва уларни бартараф қилишга қаратидган махсус – тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув машғулоти ўқув нуқталарига бўлинган ҳолда мураккаб бўлган шароитда тезкор шахсий таркибнинг тайёргарлиги, жисмоний бардошлилик ва психологик барқарорлиги хамда кон қутқарув ишлари бўйича касбий билимлари синовдан ўтказилди.
Машғулот якунида кон қутқарувчилар томонидан аварияларни бартараф этиш ва бахтсиз ходисларани олдини олиш бўйича қўйилган вазифалари муваффақиятли амалга оширилганлиги кон раҳбарияти томонидан алоҳида эътироф этиб ўтилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment