“Спорт мусобақалар – 2022” тайёргарлик жараёнлари бошланди.

Posted by:

Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмалари ўзига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажаришида ҳар бир кон-қутқарувчисининг юқори жисмоний ва рухий тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилиб келинади.
ҲКҚҚ бўлинмаларида шахсий таркибнинг жисмоний тайёргарликларини ошириш мақсадида спорт заллари ташкил қилинган.
Жорий йилнинг 26-28 сентябр кунлари ҲКҚҚ бўлинмалари шахсий таркиби ўртасида “Спорт мусобақалари -2022” ўйинлари ўтказилиш режалаштирилган.
Айни дамда ҲКҚҚ бўлинмаларида ушбу мусобақаларга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Жумладан, махсус машқлар турига кирувчи “Фитокросс” йўналиши бўйича тайёргарлик машғулотлари ўтказилмоқда.

Continue Reading →

0