Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги «Саноатгеоконтехназорат» Давлат Инспекцияси Харбийлаштирилган кон-қутқариш қисми штабининг 2018 йил 5 январдаги 5-сонли буйруғига мувофиқ, ҳамда ҲКҚҚ бўлинмаларида 2018 йил учун махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилиши бўйича тасдиқланган жадвалга асосан, 2018 йил 31 март куни 2-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш взводи томонидан хизмат кўрсатувчи АЖ «О’ZBEKKUMIR» «ШУКҚОБ» филиалида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Ўтказилган ўқув машғулот натижаларига кўра, АЖ «О’ZBEKKUMIR» «ШУКҚОБ» филиалида содир бўлган фалокатда ёнғинни бартараф этиш, жабрланувчига ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда хавфсиз жойга олиб чиқишда кон-қутқарувчилари томонидан тезкор ва профессионал даражада олиб борган хатти-харакатларини юқори баҳолаган ҳолда, «О’ZBEKKUMIR» «ШУКҚОБ» филиали раҳбарлари томонидан 2-АҲКҚВзвод кон-қутқарувчиларига ўз миннадорчиликларини билдиришди.
Share
APR
2018
About the Author: