АЖ «Олмалик кон-металлургия комбинати» нинг «Каульди» кони инженер техник ходимлари ҳамда ҲКҚҚисми 10-Алохида Харбийлаштирилган кон-қутқариш взводи тоғ-кон қутқарувчилари иштирокида махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Posted by:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги «Саноатгеоконтехназорат» Давлат инспекцияси «Харбийлаштирилган  кон-қутқариш қисми» штабининг   2018 йил 5 январдаги 5-сонли буйруғига мувофиқ, ҳамда ҲКҚҚ бўлинмаларида 2018 йил учун махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилиши бўйича тасдиқланган жадвалга асосан,   2018 йил 14 май куни  10-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш взводи  томонидан хизмат кўрсатувчи АЖ “Олмалик кон-металлургия комбинати” “Каульди” конида махсус тактик  ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўтказилган ўқув машғулот натижаларига кўра, АЖ “Олмалик кон-металлургия комбинати”нинг “Каульди” конида содир бўлган фалокатда ёнғинни бартараф этиш, жабрланувчига ўз вақтида тез тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда хавфсиз жойга олиб чиқишда кон-қутқарувчилари томонидан тезкор ва профессионал  даражада олиб борган хатти-харакатларини юқори баҳолаган ҳолда,  Олмалик кон-металлургия комбинати “Каульди” кони раҳбарлари томонидан 10-АҲКҚВзвод кон-қутқарувчиларига ўз миннадорчиликларини билдиришди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment