ҲКҚҚисми штаби ва барча бўлинмаларида умумҳалқ хашари бўлиб ўтди.

Posted by:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги ПҚ-3814-сонли “Ўзбекистон Республикаси мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекциясининг 2018 йил 13 августдаги 03/01-135-б сонли буйруғи ижроси юзасидан  ҲКҚҚ штаби бошлиғинниг 2018 йилнинг 15 августдаги 13-сонли фармойишига мувофиқ, Мамлакатимизда яқинлашиб келаётган “Қурбон” хайити ва “Мустақиллик” байрамига тайёргарлик кўриш ва муносиб нишонлаш бўйича жорий йил 18-19 август кунлари ҲКҚҚисми штаби ва 1, 2, 5, 7, 8, 9, 10-АҲКҚВзводлари шахсий таркиби иштирокида умумхалқ хашари ўтказилди.

Умумҳалқ хашарида ҲКҚҚисми штаби ва 1,2,5,7,8, 9 ва 10-АҲКҚВзводлари  хизматчилари фаол қатнашиб, штаб ва взвод маъмурий биноси, ён атрофлари, кўчалар тозаланди, чиқиндилар махсус чиқиндихоналарга ташланди.  Дарахтлар оқланди, гулларга ишлов берилди, ерлар майдонлари чопилиб бегона ўтлардан тозаланди. Хашар охирида ҲКҚҚ штаби бошлиғи ва взвод командирлари томонидан хашар иштирокчиларига ўз миннатдорчилиги билдириб, барчани яқинлашиб келаётган байрамлар билан олдиндан табриклаб ўтди.

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment