Ўзбекистон Республикаси “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми” штаби бош муҳандиси Баймуҳамедов Шавкат Кабуловичнинг, 1984 йилдан хозирги кунгача ҲКҚҚ тизимида кўп йиллардан бери фидокорона меҳнат қилиб келаётганлигини, ўз касбига бўлган муҳаббати, кон-қутқарув хизматига қўшган юксак ҳиссаси шунингдек, хизмат кўрсатилувчи корхоналарда хавфсизликни таъминлашда олиб бораётган хизматларини эътиборга олиб Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Ўзбеккумир” АЖнинг 2018 йил 27 августдаги 288-к-сонли буйруғига мувофиқ, II-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак белгиси билан тақдирланди.
Шу муносабат билан ҲККҚисми шахсий таркиби номидан Баймуҳамедов Шавкат Кабуловичга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, келажакдаги ишларига омад ва зафарлар тилаймиз.
Share
7
SEN
2018
SEN
2018
About the Author: