ҲКҚҚисми бўлинмаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш бўйича машғулоти ўтказилди.

Posted by:

Тоғ-кон ишчиларининг ўз иш жойида хавфсиз ва бехавотир ишларини олиб боришларида ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисмларининг асосий иш фаолияти билан чамбарчас боғлиқдир. Куну-тун, ҳар қандай шароитда ёрдам сигналини олган захоти воқеа содир бўлган жойга зудлик билан етиб бориш ва фавқулодда вазиятни бартараф этишга хамиша тайёрлилигининг асосий бўғинидан бири бу тезкор қутқарув автотехникасидир.

Бахтсиз ходисалар, ёнғинлар, портлашлар ва бошқа фавқулотда вазиятларда, керакли жойга хавфсиз ва ўз вақтида шахсий таркиб ва қутқарув асбоб-анжомларини етказиб беришда тезкор қутқарув автотехникаси хайдовчиларидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини чуқур билишлиги талаб этилади. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли қарорига мувофиқ, ҲКҚҚ бўлинмалари  тезкор ва махсус автотранспорт  ҳайдовчилари “Авто тест” МЧЖ томонидан ташкил қилинган ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларда малака ошириб махсус сертификатларга эга бўлдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарори ижроси юзасидан, ҲКҚҚ бўлинмаларида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш бўйича машғулотлар тизимлиравишда ўтказилиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарорига мувофиқ, ҲҚҚҚ бўлинмаларида ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» этиб белгиланган.

ҲКҚҚ бўлинмаларида тезкор автомобил хайдовчилари ўзларига бириктирилган тезкор ва махсус автотранспортларини мунтазам равишда техник созлигини текшириб авария  ҳолатига шай ҳолда туришини тақозо этади.

ҲКҚҚ бўлинмалари тезкор ва махсус автотранспорт хайдовчилари машғулот вақтида қуйидаги мезонлар орқали билим ва кўникмаларини ошириб боришмоқда.

Жумладан:

йўл белгилари ва уларнинг вазифаси;

йўл транспорт ходисаси рўй берганда хайдовчи ва йўловчи хатти-ҳаракати;

жарохатланганларга биринчи ёрдамни кўрсатиш;

ёнғин чиққан вақтда ўт ўчириш воситаларини қўллаш усуллари;

йўл ҳаракати маданиятини шакллантириш;

йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш.

ҲКҚҚ бўлинмаларида ўтказилаётган машғулотлар тезкор ва махсус  автотранспорт хайдовчиларини йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишда хушёрлик ҳамда ўзларининг назарий, амалий билим ва кўникмаларини янада мустахкамланиб боришига хизмат қилади.

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment