“ЎЗБЕККЎМИР” АЖнинг “Ангрен Разрези” филиалида қўшма махсус тактик машқлари ўтказилди.

Posted by:

Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2019 йил 12 январдаги 1-сонли буйруғига мувофиқ, Ангрен шаҳар ҳокимиятининг 2019 йил 13 январдаги 1-сонли қарори билан   тасдиқланган ва шаҳар шошилинч тиббий ёрдам бўлими бошлиғи билан келишилган,  «ЎЗБЕККЎМИР» акциядорлик жамиятининг махсус тактик машғулот режасига асосан,

2019 йил 8 феврал куни «ЎЗБEККЎМИР» АЖ “Ангрен разрези” филиалининг портловчи материаллар омборида қўшма махсус-тактика машғулоти бўлиб ўтди.

Махсус тактик машғулотда Ўзбекистон Республикаси саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” 2-АҲКҚВзводи командирлар таркиби, тоғ-кон қутқарувчилари, “Ангрен” кўмир кони ишчи ва муҳандис техник ходимлари, тиббиёт ходимлари ҳамда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирок этди.

Машғулот давомида Ангрен конининг очиқ конида зилзила оқибатида юз берган бахтсиз ходиса туфайли жабрланган ишчиларни қутқариш, зилзила оқибатларини бартараф этиш, тиббиёт ходимлари ва ёнғин хавфсизлиги хизмати  ходимларининг ҳаракатлари бўйича ишлар амалга оширилди.

2-АҲКҚВзводи тоғ-кон қутқарувчилари томонидан жабрланган  ишчига дастлабки тез ёрдамни кўрсатиш, уни хавфсиз жойга эвакуация қилиниши ва тиббиёт ходимларга ўтказилиши ва зилзила оқибатида бузилиш оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилди.

Машғулот натижаларига кўра, «ЎЗБEККЎМИР» АЖ “Ангрен Разрези” филиалининг масъул раҳбарлари томонидан иштирокчиларининг  ҳаракатларига ижобий баҳо берилди. 2-АҲКҚВзводи тоғ-кон қутқарувчилари ва барча иштирокчиларнинг ўз вақтида жабрланувчини қутқариш, унга тиббий ёрдам кўрсатиш ва уни хавфсиз жойга эвакуация қилишда юқори малака ва тажриба эга эканликларини инобатга олган ҳолда,  машғулот  иштирокчиларга  миннатдорчилик билдирилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment