ҲКҚҚисми томонидан Республикамизнинг бир қатор мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилинди

Posted by:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан бошланган мактаб кутубхоналарига китоблар совға қилиш тадбирлари республикамиз бўйлаб шижоат билан давом эттирилмоқда.

Шу муносабат билан Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми штаби ва барча бўлинмалар томонидан худудларда жойлашган мактаб кутубхоналарига  китоблар совға қилинди.

2019 йил 25 апрел куни Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек  туманидаги 142-сонли умумтаълим мактабида ҲКҚҚисми штаби,  шунингдек, 2, 5, 7, 8, ва 10-АҲКҚВзвод маъсул ходимлари томонидан  Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 3 ва 35-мактаблари, Олмалиқ шахридаги 6-мактаб; Наманган вилояти, Поп тумани, Олтинкон шахарчасидаги 74-мактаб; Самарканд вилояти, Кушробод тумани, Заркент қўрғонидаги 26-мактабда ўқувчилар билан учрашувлар ташкил қилинди.

Ўтказилган учрашувларда китобнинг ижобий томонлари ҳақида мактаб ўқувчиларига айтиб ўтилди.

Замонавий илм-фан ва техника ютуқлари, оммавий компьютерлаштириш босма нашрларни гўёки четга сургандек бўлса-да, китоб инсон ақли ва қўли билан яратилган энг ажойиб асар сифатида аҳамиятини йўқотмаган. Китоб инсон ҳаётида алоҳида ўрин тутади.

Китобга дўст тутинган одамда катта сўз бойлиги, равон нутқ, фикр ва туйғуни кисқа ҳамда лўнда баён этиш маҳоратини, маънавияти, маданияти ошириб боришга ўзининг катта хиссасини қўшади. Техника ривожи, инсониятнинг тараққиёт сари илдам қадамидан қатъи назар, мутолаа ва китоб у учун доим юксак инъом бўлиб қолиб,  камолот сари етаклайверади.

ҲКҚҚисми томонидан тақдим қилинган китоблар тўплами китобхонни энг юксак инсоний қадриятлардан бўлган Ватанга муҳаббат, садоқат, билим ва заковатга интилиш, маънавий баркамолликка етакловчи миллий ва жаҳон адабиёти дурдоналари ўрин олган.

Учрашув ўтказилган мактаб директорлари ва ўқувчилари томонидан ҲКҚҚисмига миннатдорчилик билдирилди.

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment