ҲКҚҚ штаби томонидан 2019 йил 24 январда тасдиқланган 12-сон буйруғи ва графикга мувофиқ, 2019 йил 6-8 май кунлари 10-АҲКҚВзводи томонидан хизмат кўрсатиш объектида содир бўлган бахтсиз ходисаларни бартараф этиш ва одамларни қутқаришда взвод кон-қутқарувчилари тайёргарлигини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 184-сонли “Қутқарув хизмати ва қутқарув мақоми тўғрисида”ги қарорига асосан, взвод кон-қутқарувчиларига қутқарувчи мақоми ва тоифа бериш бўйича аттестация ўтказилди.
Хизмат кўрсатиш объектида бахтсиз ҳодиса содир бўлганда одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этишда, взвод кон-қутқарувчилари тайёргарлик ҳолатини ўрганиш натижаларига кўра, бўлинма 125 баллдан 118,3 балл олди.
Ҳозирги кунда мониторинг натижаларига кўра, 10-АҲКҚВзводи кон-қутқарувчилари жанговор тайёргарлиги бўйича взводлар ўртасида 1-чи ўринни эгаллаб келмоқда.
Мониторинг ва аттестация натижаларига асосан, 10-АҲКҚВзводи шахсий таркиби билан йиғилиш бўлиб ўтди, унда мониторинг ва аттестация натижалари таҳлил қилинган ҳолда, взвод кон-қутқарувчиларининг жанговор тайёргарликни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Share
MAY
2019
About the Author: