1-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводида (АҲКҚВ) кадрлар иши, ижро интизоми ҳолати ва взвод шахсий таркибининг жисмоний ва саф тайёргарлиги бўйича мониторинг ўтказилди ва мониторинг натижаси юзасидан шахсий таркиб иштирокида семинар йиғилиш хамда назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚисм фаолиятида ижро интизоми, ёшлар иттифоқи, АКТни ривожлантириш, жисмоний ва саф тайёргарлиги машғулотларини тизимли олиб боришда 2019 йил учун ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2019 йил 30 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” бошлиғининг кадрлар ва умумий масалалар бўйича ёрдамчиси – М.А.Иминов., тезкор-техник бўлими муҳандиси – О.У.Назировлар томонидан 1-АҲКҚВзводида мониторинг ўтказилди.
ҲКҚҚисм бўлинмаларида интизом низоми мустаҳкамлаш, ички хизмат тартибини сақлаш, командир ва қўл остидаги шахсий таркиб ўртасидаги муносабатини юқори даражага кўтаришда жисмоний ва саф тайёргарлик ишлари юқори баҳоланиб келинган. Мониторинг жараёнида взвод шахсий таркиби билан жисмоний ва саф тайёргарлиги машғулотларини ташкиллаштириш ва уни ўтказиш бўйича ҲКҚҚ штаби томонидан ишлаб чиқилган “ҲКҚҚқисмлари шахсий таркибининг жисмоний ва саф тайёргарлиги тўғрисида”ги методик қўлланма асосида назарий ва амалий машғулот ўтказилди.
Бўлинмалар иш фаолиятини мувофиқлаштиришда меҳнат кодекси, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, ижро интизомини мустахкамлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сонли Фармони билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастурининг мазмун-моҳиятини ва коррупцияга оид Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари шахсий таркибга маълумот сифатида етказиб борилди.
Мониторинг давомида взводнинг жисмоний ва саф тайёргарлиги, кадрлар иши ва ижро интизоми, юзасидан ўтказилган машғулотлар ва амалга оширилган ишлар юзасидан ҲКҚҚ штаби мутахассислари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди ва аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment