Ўзбекистон Республикаси Саноат ҳавфсизлиги давлат қўмитаси Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм штабининг 2019 йил 21 августидаги 17-сонли фармойишига асосан жорий йилнинг 18 ноябрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига хизмат кўрсатувчи Тошкент вилояти Ангрен шахри Жигаристон қўрғонида жойлашган 2-Алохида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводи тиббий ҳизмат бўйича взвод командири ёрдамчиси ва бўлинма шахсий таркиби иштирокида тоғ-кон кутқарувчиларнинг тиббий тайёргарлик билимларини ошириш мақсадида амалий-назарий машғулот ўтказилди.
“Ўзбеккўмир” АЖ хизмат кўрсатувчи барча объектларининг метан газидан хавфлилик даражаси юқори даражада бўлганлиги, кўмир чангини портлаш хусусияти ва ёнғин чиқиш ҳолати кескинлиги, ушбу объектларда табиий фалокат юз берган вақтда юзага келган аварияни бартараф қилиш, фалокатга учраган инсонларни кўтқариш ва биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш тоғ-кон қутқарувчиларининг энг мухим вазифаларидан биридир.
Ушбу вазифаларидан келиб чиқиб тоғ-кон қутқарувчиларининг тиббий тайёргарлик машғулотлари давомида биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш амалларини ўзлаштиришлари ва уларни амалда қўллай олиш қобилиятлари мухимлиги жиҳатидан билимлари ўзлаштирилди.
Share
NOY
2019
About the Author: