Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” бўлинмаларида 2019 йил давомида олиб борилган тезкор, профилактик ва молия- хўжалик ишлари бўйича йил якунларига бағишланган семинар-йиғилиши бўлиб ўтди.

Posted by:

2020 йил 11-12 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги  давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми” (ҲКҚҚ) штаби рахбар ходимлари ва барча бўлим командирлари иштирокида ҲКҚҚ бўлинмаларида  2019 йил давомида олиб борилган тезкор, профилактик ва молия-хўжалик ишлари бўйича йил якунларига бағишланган семенар-йиғилиш ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан  2020 йил 25 январ куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида кўтарилган масалалар, мамлакатимизда 2019 йил амалга оширилган ишлар танқидий тахлили ва хулосалари ҳамда 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб олингани ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси “Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисм” бўлинмаларида 2019 йилда олиб борилган ишлар якунлари тўғрисида ҲКҚҚ бошлиғи М.М.Абдибаев  маъруза қилди.

“Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисм” штаби ва бўлинмалари томонидан 2019 йил мобайнида олиб борилган ишлар ҳар томонлама мухокама ва таҳлил қилинди.

Семинар йиғилиш якунида берилган маълумот, ҳисобот ва музокаралардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан  Мамлакатимизда  илм-фанни янада равнақ топтириш, ёшларимизни чуқур билим, юксак маънавият ва маданият эгаси этиб тарбиялаш, рақобатбардош иқтисодиётни шакллантириш борасида бошлаган ишларимизни жадал давом эттириш ва янги, замонавий босқичга кўтариш мақсадида, юртимизда 2020 йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинши муносабати билан  ҲКҚҚ тизимида  2020 йилда бажарилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment