Ўзбекистон Республикасида эпидемиологик вазият юзага келганлиги сабабли Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисм бўлинмаларида санитария-эпидемиологик мухитни таъминлаш хамда шахсий таркибнинг саломатлигини мухофаза қилиш бўйича зарур бўлган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Posted by:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида  ҲКҚҚисм Штабининг 2020 йил 25 март № 43-сон буйруғи чиқарилган.

Буйруқга мувофиқ,  ҲКҚҚисм барча бўлинмаларида санитария – эпидемиологик вазиятни яратиш бўйича бир қатор муайян чоралар кўрилмоқда. Жумладан, ишчи хизматчиларнинг тиббий ниқоб ва тиббий воситаларни қўллаган ҳолда иш жойларига келиши, уларнинг тана ҳароратини мунтазам ўлчаб туриш, хизмат, овқатланиш ва дам олиш хоналари, тезкор автотранспорт воситаларини дезинфекция воситалари билан ишлов бериш ва карантин талабларга риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилган.

ҲКҚҚисмга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида кон-қутқарув бўлинмаларининг жанговор тайёргарлигига, авария холатларида тезкор харакатланишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, карантин режими ҳолатидан келиб чиқиб, қутқарув ишларига бевосита жалб қилинмайдиган ходимларнинг масофадан  ишлаши бўйича чоралари кўрилган.

 

 

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment