Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми штаби томонидан тасдиқланган, ҲКҚҚ бўлинмаларида тактик-ўқув машғулотлари ўтказиш режасига мувофиқ, 2020 йил 21 майда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг “ДКЗ” УК ер ости мажмуасида 9-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводи қошидаги “Деҳқонобод” ҲКҚ взводи шахсий таркиби билан корхона инженер-техник ходимлари иштирокида тактик-ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотда ер остида рўй берган бахтсиз ҳодисада жабрланганларга бирламчи ёрдам кўрсатиш ва ер юзасига олиб чиқиш бўйича хамкорликда харакат қилиш усуллари бўйича касбий махоратлари оширилди.
ShareMAY
2020
About the Author: