Мамлакатимизда коронавирус пандемияси кескинлашиб бораётганлигини эътиборга олган ҳолда Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика бўйича карантин чекловлари кучайтирилди. Шу муносабат билан ҲКҚҚисми бошлиғининг 2020 йил 8 июль куни ҲКҚҚисм бўлинмалар шахсий таркибига мурожаати йўлланди

Posted by:

Мамлакатимизда эпидемиологик вазият сақланиб қолаётганлиги ва инфекциянинг кенг тарқалиб кетаётганлигини ҳисобга олиб ҲКҚҚисм Штаби раҳбарияти томонидан ҲКҚҚ бўлинмаларида хизмат қилаётган кон – қутқарувчилар ва ишчи ходимларга  ҲКҚҚ бошлиғининг мурожаати етказилди.

Мурожаатда Республикамизда коронавирус пандемияси орқали юзага келган мураккаб вазиятда ҲКҚҚисм бўлинмалари кон – қутқарувчилар ва ишчи ходимларни шахсий гигиена ва карантин талабларига қаътий риоя этиш орқали ўзини, фарзандларини, оила аъзоларини ва бирга хизмат қилаётган хамкасбларини ушбу инфекциядан асраб қолиши, риоя қилмаган тақдирда ташвишли аҳволга солиб қўйилиши келтириб ўтилган.

Шу билан бирга, коронавирус пандемияси даврида карантин талабларидан келиб чиқиб барча ҲКҚҚ бўлинмалари маъмурий бино ва иншоотларини санитария-эпидемиологик ҳолатига келтириш бўйича талаблари билдирилган. Маълумот учун шахсий таркибга айни вақтда Жаҳонда юзага келган вазият тобора кескинлашиб, касаллик тарқалиш прогнозлари ва кўлами ортиб бориши ҳақида зарур бўлган статистик маълумотлар очиқланди.

Бугунги кунда коронавирус пандемияси шароитида кон – қутқарув ишларини олиб бораётган фидокор, инсонпарвар ва метин иродаси мужассам бўлган кон – қутқарувчилар ва ишчи ходимларга нисбатан юксак ишончи билдириб ўтилди.

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида айрим иқтисодиёт тармоқлари, тадбиркорлик субъектлари, ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотларининг иш фаолиятларида чеклашлар ёки масофавий иш режимга ўтилаётганлиги кузатилмоқда. Шу шароитда келиб чиқиб, ҲКҚҚисм бўлинмалари томонидан фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхона ва ташкилотларда кон – қутқарув ишларини олиб боришда командирлар таркиби ва мутахассислар иштирокида 2020 йил иккинчи ярим йилликда конда аварияларни бартараф этиш режаси (АБЭР)ни ўқитиш ва ўрганиш бўйича тайёргарлиги мунтазам ўтказилиб келинмоқда.

ҲКҚҚисм бўлинмалар командирлар таркиби хамда фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхона ва ташкилотлар мухандис техник ходимлар билан биргаликда, конда        авария –  қутқарув ишларини ташкиллаштириш, рўй бериши мумкин бўлган авариявий худудларини техник жихатдан ўрганиш ва кон – қутқарув бўлинмаларининг авариявий вазиятларда тактик харакатланиш йўналишларини белгилаб олиш бўйича ишлар мунтазам равишда амалга оширилмоқда.

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment