Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) бўлинмалари тезкор шахсий таркибининг саф тайёргарлиги бўйича кўникмалари мустахкамланмоқда.

Posted by:

Тошкент вилояти Ангрен шахрида жойлашган ҳарбийлаштирилган кон – қутқарув отряди (ҲКҚО) командирлар таркиби томонидан бўлим тезкор шахсий таркибининг саф тайёргарлиги кўникмаларини мустаҳкамлаш, бажариладиган усуллар ва техникаларни ривожлантириш бўйича услубий – амалий машғулот ўтказилди.

Жорий йилнинг 21 августида ОКМК АЖга қарашли Ангрен кон бошқармаси тасарруфидаги корхона ва иншоотларида кон – қутқарув хизматини олиб борувчи ҲКҚОтряди командирлар таркиби томонидан кон – қутқарувчиларнинг хизмат фаолияти мураккаблиги ва авария қутқарув ишларини оғир шароитларда олиб борилишилиги, одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этишда энг тўғри қарор чиқаришга ва уни бажариш самарадорлиги оширишга хизмат қиладиган саф тайёргарлиги ташкиллаштирилди ва ўтказилди. Машғулот жихозланган саф майдонида ўтказилиб, тезкор шахсий таркибнинг сафда юриш усуллари ва буйруқларни бажариш интизомини ошириш мақсадида саф усуллари ва бажариш техникаси мавзулари бўйича машғулот олиб борилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҲКҚҚ бўлинмаларида ўтказиб келинаётган бу каби услубий – амалий машғулотлар тезкор шахсий таркибнинг жанговор ва профессионал касбий махорати тайёргарлигини хар томонлама баҳолаб беради.

Ўтказилган машғулотда хар бир бўлим шахсий таркибига алохида вазифалар қўйилган бўлиб, хар бир усул бажарилиши бўйича тўлиқ равишда бахоланиб борилди. Машғулот раҳбари, отряд командири ёрдамчиси  У. Махмуджонов томонидан саф тайёргарлиги усуллар ҳамда бажариш техникаларини тезкор шахсий таркиб томонидан ўзлаштирилиши бўйича таклиф ва тавсиялари билдирилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment