Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмалари Газ – тахлил лабораторияси ходимлари ва шахсий таркиб иштирокида амалий ва назарий машғулоти ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚисм фаолиятида амалга ошириладиган тезкор – техник ва профилактик ишларда, одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этиш, хавфли ишлаб чиқариш объектлари  кон-қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида кон хавоси таркибида хавфли газлар, чанглар ва кимёвий унсурлар миқдорини  аниқлаш ва тахлил қилишда газ – тахлил лаборатория (ГТЛ)нинг ўрни катта аҳамиятга эга.

Конда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар жумладан: портлашлар, ёнғинлар, тоғ жинслари қатламининг тўсатдан кўчиши ва бошқа турдаги ҳаво таркибининг ўзгаришига таъсир кўрсатувчи захарли газлар ёки кимёвий моддалар миқдорини дастлабки босқичда аниқлаш, кон хавоси таркибидан намуна олиш ва тахлил қилишга қаратилган комплекс ишларга тезкор шахсий таркибни тайёрлашда, ГТЛ ходимларининг тажриба ва малакасига  ўзаро боғлиқдир.

2020 йил 2 ноябр куни Навоий КМК ДК тасарруфидаги “Зармитан ва Гужумсой” конларида кон-қутқарув ишлари олиб борувчи 8-АҲКҚВ ва  “Ўзкимёсаноат” АЖ тасарруфидаги “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ер ости мажмуасида кон-қутқарув ишлари олиб борувчи 9-АҲКҚВзводи ГТЛ мудирлари раҳбарлигида бўлим тезкор шахсий таркибининг кон ҳавосидан (экспресс услубида) намуна олиш, меҳнат мухофазаси қоидалари ва хавфсизлик талабларини кўргазмали воситалар орқали билими ва кўникмаларини ошириш бўйича назарий ва амалий машғулот ўтказилди.

Машғулот давомида шахсий такрибига тиббий кислород, оҳакли кимёвий газютувчи ва бошқа реактив ва сорбентлар тўғрисидаги кўргазмали плакатлар,  кимёвий асбоб – ускуналар ва метеорологик қурилмаларни қўллаган ҳолда, касбий билимлари мустаҳкамланди.

 

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment