ҲКҚҚ штаби бошлиғи томонидан 2020 йил 20 августда тасдиқланган ХКҚҚисми бўлинмаларида 2-ярим йил давомида ҳуқуқ-тарғибот ишларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасига мувофиқ, 2020 йил 4-6 ноябр кунлари ҲКҚҚ бўлинмаларида шахсий таркибининг хуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, взвод шахсий таркиби иштирокида семинар йиғилиши ташкил қилинди.
Ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6084-сон Фармонида белгиланган асосий вазифаларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти ҳақида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилди.
Йиғилиш якунида ҲКҚҚ бўлинмалари шахсий таркиби ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олган ҳолда, хуқуқий билим ва кўникмалари янада мустахкамланди.
ShareNOY
2020
About the Author: