Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Олмалиқ КМК АЖ тасарруфидаги Ангрен кон бошқармаси кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Тошкент вилояти Ангрен шаҳри Геолог қўрғонида жойлашган Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди (ҲКҚО) командирлар таркиби раҳбарлигида тезкор шахсий таркибнинг тактик – техник тайёргарлиги бўйича қидирув қутқарув ишларини олиб бориши, махсус қутқарув асбоб-ускуналарни самарали қўллаган ҳолда авария оқибатида қолган одамларни қутқариш каби вазифаларни бажариш бўйича амалий машғулот ўтказилди.
Тезкор бўлим шахсий таркибининг жипслигини ва ҳаракатлар уйғунлигини янада ривожлантириш хамда ўз касбий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур машғулотда кон қутқарувчиларнинг тактик – техник тайёргарлигига оид билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Тезкор шахсий таркибнинг махсус ва тактик – техник тайёргарлиги бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамлаб боришни таъминловчи ўқув конида, кон қутқарувчиларнинг (Р-30 аппаратига уланиши, конга тушишга тайёргарлик кўриши, кон лахмларини ўрганиши, нафас олиш учун яроқсиз бўлган кон ҳавосидан намуна олиш ва мавжуд тўсиқлардан тактик ҳаракат қилган ҳолда авария содир бўлган худудда қолган одамларни қутқариш) бўйича комплекс машқлари амалга оширилди.
Машғулот жараёнида ҳар бир кон қутқарувчи томонидан бажарилган тактик ҳаракатларнинг турли усуллари реал вазиятга яқинлаштирилган ҳолда амалга оширилди. Бундай ёндашув эса конда авариялар ёки бахтсиз ходисалар содир бўладиган эҳтимолий вазиятларда кон қутқарувчининг жанговор салоҳиятини такомиллаштиришга хамда самарали натижага эришишига хизмат қилади.
Ўтказилган машғулотнинг якуний қисмида командирлар таркиби томонидан тезкор шахсий таркибнинг билим ва маҳоратларини янада юқори даражага олиб чиқиш ва тайёргарлик даражасини мустаҳкамлаш мақсадида, мустақил равишда ўтказиб келинадиган машқларнинг ташкилий ва услубий жихатларининг оптимал варианти тушунтириб ўтилди.
ShareNOY
2020
About the Author: