Давлатнинг асосий хужжати саналган Конститутция ҳар қандай мустақил мамлакат белгиси сифатида намоён бўлади. Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси Ватанимиз мустақиллиги, ҳалқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари хамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида хуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши борасида асосий пойдевор бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) бўлинмалари шахсий такриби ва ишчи ходимлари қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда асосий Қонунимиз қабул қилинганининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан “Конститутция – эркинлик, адолат ва тенгликнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори” мавзусида НКМК ДК, ОКМК АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ хамда “Ўзбеккўмир” АЖ кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув отряди (ҲКҚО), 1,2,5,8,9 ва 10 АҲКҚВ командирлар таркиби ташаббуси билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда маънавий – маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Очиқ суҳбат тарзида ўтказилган тадбирда шахсий таркиб ва ишчи ходимларга Конститутцияда умумэътироф этилган ҳалқаро хуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий амалиёти хамда ўзбек давлат тарихчилиги анъаналари, кўп асрлик миллий урф – одатларимиз, буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ва инсонпарварлик ғоялари сингдирилганлиги тўғрисида сўз юритилди.
ҲКҚҚ бўлинмалар командирлар таркиби томонидан шахсий таркиб ва ишчи ходимларга конститутцион ҳуқуқлари ва унинг жамиятдаги ўрни шу жумладан иш фаолиятидаги аҳамияти хусусида сўз юритилди. Тадбир давомида конститутцион моддалар мазмуни ва юритилаётган қонун ости хужжатларнинг аҳамияти тўғрисида барчага тушунарли тарзда етказилди хамда қизиқтирган саволларига батафсил равишда жавоб олишди.
ShareDEK
2020
About the Author: