Фан, техника ва технологияларни ҳавфли ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ этилиши, фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш қўламининг тобора ортиб боришида, мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини хамда одамларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш билан бир қаторда, содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ёки бахтсиз ходисаларни келтириб чиқариши, табиийки корхона ва иншоотлар кон мажмуалари ишчи ходимларнинг саломатлигига, атроф – муҳитга таъсир кўрсатган ҳолда иқтисодий барқарор ривожланишига доимо таҳдид солиб туради.
Бугунги кунда фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш саноати қолган фаолият турларига нисбатан энг машаққатли, ҳавфли, хамда мураккаб соҳалардан биридир. Хавфли ишлаб чиқариш объектлари кон мажмуаларини авариявий вазиятларга хавфсизлик жиҳатдан барқарорлигини ошириш ва таъминлашда самарали мухандислик – техник, ташкилий ва тахлилий тадбирлар ўтказилиши зарурий босқич ҳисобланади.
Шу муносабат билан хавфли ишлаб чиқариш корхона ва иншоотлари мухандис – техник ходимлари ва кон қутқарув ишларини олиб борувчи ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм (ҲКҚҚ) бўлинмалари командирлар таркиби ҳамкорлигида 2021 йил 1-чи ярим йиллиги учун аварияларни бартараф этиш режаси (АБЭР)ни тузишдаги комплекс тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
АБЭРни тузиш жараёнида 2021 йилда конларда юзага келиши ва ривожланиши мумкин бўлган аварияларнинг тахминий режаси, фойдаланиладиган кучлар ва воситаларнинг етарлийлиги хамда шайлиги, алоқа бошқарувининг ташкилий жиҳатлари, корхона ва иншоотларнинг ҲКҚҚ бўлинмалари билан ҳамкорликда маълумот алмашинувини таъминланиши, ҲКҚҚ бўлинмаларнинг тезкорлик билан тактик ҳаракатларни олиб бориши хамда одамлар ва атроф мухитнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар бўйича таклифларни киритиш ва ишлаб чиқиш тайёргарлиги ўтказилди.
Share
DEK
2020
About the Author: