ҲКҚҚ тизимида “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия хашари ўтказилди

Posted by:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 96-Ф сонли фармойишига мувофиқ, Мамлакатимизда “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек, маҳаллаларда, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 13 март куни Республикамизнинг  барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

Шу муносабат билан ҲКҚҚисми барча бўлинмалари жойлашган худудида взвод шахсий таркиби иштирокида  хайрия хашари ташкил қилинди.

ҲКҚҚ бўлинмалари шахсий таркиби томонидан жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳтож оилалар аҳволидан хабар олиниб, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment