Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм 5-АҲКҚВ шахсий таркиби шахсий таркиби иштирокида хашар тадбирлари давом эттирилмоқда.

Posted by:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил  10 мартдаги 96-Ф сонли фармойишига мувофиқ, Мамлакатимизда “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек, маҳаллаларда, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 13 март куни Республикамизнинг  барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарлари ўтказилди.

ҲКҚҚисми барча бўлинмалари жойлашган худудида взвод шахсий таркиби иштирокида  хайрия хашари тадбирлари  ташкил қилинди ва хозирги даврда оюодонлаштириш хашарлари давом эттирилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 23 март куни 5-АҲКҚВзводи шахсий таркиби томонидан Олтинкон шаҳарчасида жойлашган  “Юқори Чодак боши” маҳалласи худудида яшовчи кам таъминланган аҳоли ҳолидан хабар олиниб, ижтимоий ҳимояга мухтож оиланинг ер майдонига кўмак сифатида  мевали дарахт ва манзарали кўчатлари ўтказилди ҳамда Олтинкон шахарчаси худудида жойлашган “ЎНЁРОТА” кабристонида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этилди.

 

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment