“Саноатхавфсизлиги” ДҚнинг 2021 йил 30 март 01/05-893-сонли хатига мувофиқ ҲКҚҚ штабининг 2021 йил 1 апрелдаги 8-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, ҲКҚО ва 1,2,5,8,9 ва 10-АҲКҚВлари шахсий таркиби иштирокида давра сухбатлари ва семинар йиғилишлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 13 мартдаги “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 134-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган вазифалар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Ўтказилган семинар йиғилиш ва давра сухбатларида мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, Низомнинг умумий қоидалари, баҳолашнинг мақсади ва асосий вазифалари, бахолашни ташкил этиш ва ўтказиш, баҳолаш натижалари юзасидан шикоят қилиш тартиби, Низомнинг 1-чи, 2-чи ва 3-чи иловалари билан слайдлар орқали йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилди.
ҲКҚҚ бўлинмаларида қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини ўрта ва қуйи бўғиндаги масъул ходимларга етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам равишда ошириб бориш борасида тизимли ишлар амалга оширилиши белгилаб олинди.
Share
APR
2021
About the Author: