Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмалари тезкор шахсий таркибининг кон-қутқарув аппарат ва асбоб – анжомлари тўғрисидаги билим ва қўникмаларини янада мустаҳкамлаш бўйича назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Posted by:

Кончилик саноатининг хавфли ишлаб чиқариш объектларида одамларни қутқариш ва аварияларни  бартараф этиш ҲКҚҚ шахсий таркибининг асосий вазифаларидан биридир. Юклатилган вазифани мукаммал даражада бажариш учун кон-қутқарув аппарат ва асбоб анжомлари доимо соз ва тайёр бўлиши талаб қилинади. Нафас олишга яроқсиз  муҳитда заҳарланган одамларни қутқариш, аварияларни бартараф этиш, техник ишларни бажаришда нафас йулларини зарарли газлар (CO-10%, CO2-40%,NO2-1%, CH4-100%, H2-100%, H2S-1%, SO2-2% гача)дан ҳимоя этувчи регенератив респираторлардан (-20C дан +60С ҳароратда) фойдаланилади. Респираторлардан фойдаланишда қутқарувчилардан керакли билим, кўникма ва маҳорат талаб этилади.

ҲКҚҚ бўлинмаларида респираторларни ишга тайёрлаш, созлигини текшириш, техник хизмат кўрсатиш, сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича мунтазам равишда назарий ва амалий машғулотлар олиб борилмоқда.

 

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment