Жорий йилнинг 6 май куни НКМК тасарруфидаги Жанубий кон бошқармаси кон мажмуаларида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 8 – АҲКҚВ хамда Жанубий кон бошқармаси фуқаро мухофазаси ходимлари билан хамкорликда “Ғужумсой” конида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган авария қутқарув ишларини ташкиллаштириш бўйича махсус кўмондонлик тактик – тактик ўқув машғулоти ўтказилди.
Махсус тактик ўқув машғулотида кон қутқарувчиларнинг олдига қўйилган вазифалари (командирлар таркибининг бошқарув маҳорати, тезкор шахсий таркибнинг тактик – техтик тайёргарлик даражаси, махсус қутқарув асбоб – ускуналарни самарали қўллаган холда қидирув – қутқарув ишларини олиб бориши) бўйича босқичма – босқич ўтказиладиган машқлар белгилаб олинди.
Тезкор бўлим шахсий таркибининг жипслигини ва ҳаракатлар уйғунлигини янада ривожлантириш хамда ўз касбий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур хамкорликдаги машғулотда кон қутқарувчилар хамда мухандис техник ходимларнинг тактик – техник тайёргарлигига оид билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
Машғулот жараёнида ҳар бир кон қутқарувчи томонидан бажарилган тактик – техник тайёргарлик ишлари реал вазиятга яқинлаштирилган ҳолда амалга оширилди. Бундай ёндашув эса хамкорликда ўтказиладиган махсус қўмондонлик тактик ўқув машғулотида иштирокчиларни харакатланишининг такомиллашишига эришилади.
Share
MAY
2021
About the Author: