ҲКҚҚ Штабининг 2021 йил учун ҲКҚҚ бўлинмаларининг тезкор тайёргарлигини мониторинг қилиш ва аттестациядан ўтказиш Жадвалига мувофиқ, “Каулди” кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 10 – АҲКҚВ шахсий таркибининг тезкор – техник тайёргарлик бўйича командирлар таркиби томонидан қидирув – қутқарув ишларини ташкиллаштирилиши ва уни олиб бориш махорати, тезкор шахсий таркибнинг махсус қутқарув асбоб – ускуналардан самарали қўллаган ҳолда авария оқибатида қолган одамларни қутқариш каби вазифаларни бажариш амалий машғулоти ўтказилди.
Бўлинма тезкор тайёргарлигининг мониторинги жараёнида қуйидаги ишчи гуруҳ таркиби, ҲКҚҚ бошлиғининг тезкор – техник ва профилактик ишлар бўйича ўринбосари З. Марахимов, Ёрдамчи ўқув бўлинма мухандислари А. Танжариков ва Э. Хатамовлар томонидан тезкор бўлим шахсий таркибининг касбий билими, жипслигини ва ҳаракатлар уйғунлиги, қутқарув асбоб – ускуналарни техник имкониятларини баҳоланган ҳолда мохирона қўллай билиш хамда жисмоний имкониятлари Низом ва меъёрий хужжатларга мувофиқ равишда ўтказилиши таъминланди.
Ўтказилган мониторинг якунида ишчи гуруҳ таркиби томонидан бўлинманинг тезкор тайёргарлиги бўйича билим ва кўникмаларини янада юқори даражага олиб чиқиш ва кон қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва уни ўтказишда шахсий таркибнинг маҳорат машқларининг ташкилий ва услубий жихатлари тушунтириб ўтилди.
ShareMAY
2021
About the Author: