Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмаларининг жанговор шайлиги, салоҳияти, билими ва маҳорати синовдан ўтказилди.

Posted by:

ҲКҚҚ Штабининг 2021 йил учун ҲКҚҚ бўлинмадларининг тезкор тайёргарлигини мониторинг қилиш ва аттестациядан ўтказиш жадвалига мувофиқ, жорий йилнинг 5 – 9 июнь кунлари “Шарғункўмир” АЖга хизмат кўрсатувчи Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган 1 – АҲКҚВ шахсий таркибининг тезкор тайёргарлиги бўйича мониторинг ва аттестациядан ўтказиш ишлари командирлар таркибининг бошқаруви остида қидирув – қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва уни олиб бориш махорати, тезкор шахсий таркибнинг махсус қутқарув асбоб – ускуналардан фойдаланган ҳолда авария оқибатида қолган одамларни қутқариш, малакали биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ва уларни беталофат эвакуация қилишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.
Бўлинма тезкор тайёргарлигининг мониторинги ва аттестациядан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи қуйидаги таркибда ўтказдилар:
ҲКҚҚ бошлиғининг тезкор – техник ва профилактик ишлар бўйича ўринбосари З. Марахимов, Ёрдамчи ўқув бўлинма мухандислари А. Танжариков, Э. Хатамов ва “Хондиза” ҲКҚВ бўлинма командири Ғ. Пардаевлар томонидан тезкор бўлим шахсий таркибининг касбий билими, жипслигини ва ҳаракатлар уйғунлиги, қутқарув асбоб – ускуналарни техник имкониятларини баҳоланган ҳолда мохирона қўллай билиши хамда жисмоний имкониятлари ҲКҚҚ Низоми ва меъёрий хужжатларига мувофиқ равишда ўтказилиши таъминланди.
Ўтказилган мониторинг ва аттестация якунида ишчи гуруҳ таркиби томонидан бўлинманинг тезкор тайёргарлиги бўйича билим ва кўникмаларини янада юқори даражага олиб чиқиш ва кон қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва уни ўтказишда шахсий таркибнинг билим ва маҳоратини ошириш бўйича гуруҳ бўлиб ёки индивидуал равишда реал вазиятга яқин бўлган ўқув нуқталаридан фойдаланган ҳолда ўтказилишининг услубий жихатлари тушунтириб ўтилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment