Хафли ишлаб чиқариш объектларида содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ёки бахтсиз ходисаларни олдини олиш ва бартараф этишда фойдали қазилма бойликларини қазиб олувчи ва ишлаб чиқарувчи корхона ва ташкилотларнинг хавфсиз меҳнат фаолиятини амалга оширишда кончилик саноатининг амалдаги меъёрий – техник хужжатларга ва хавфсизлик қоидаларига мувофиқ, коннинг аварияларни бартараф этиш режаси (АБЭР) ўрганилади хамда мутахассислар томонидан энг тезкор ва оптимал варианти бўйича тузатишлар киритилади.
Шу муносабат билан 15 июнь куни ОКМК АЖ тасарруфидаги “Каулди” кон мажмуаси мухандис техник ходимлари хамда 10 – АҲКҚВ командирлар таркиби иштирокида “Каулди” конининг 2021 йил 2-чи ярим йиллиги учун аварияларни бартараф этиш режасини ўрганиш бўйича техник ишлар амалга оширилди.
Ўрганишлар жараёнида кон мажмуаси мухандис техник ходимлари ва 10-АҲКҚВ командирлар таркиби томонидан конда АБЭРни тузишдаги асосий қоидалари белгилаш, аварияларни бартараф этишда энг тезкор ва хавфсиз услубларини жорий этиш, махсус кон қутқарув асбоб – ускуналарнинг яроқлилиги ва етарлилигини баҳолаш, коннинг аварияларга қарши самарали ишлаш тизимини синовдан ўтказиш ва ҳалокатларнинг оқибатларини камайтиришга каратилган чора – тадбирлар режаси кўриб чиқилди ва унга зарур ўзгартиришлар киритилди.
“Каулди” кон мажмуаси мутахассислари ва 10 – АҲКҚВ командирлар таркиби иштирокида ўтказилган ўрганиш ишлари якунида АБЭРнинг ташкилий ва услубий босқичлари белгилаб олинди хамда коннинг аварияларга қарши ишлаш тизими янада мустаҳкамланди.
ShareIYN
2021
About the Author: