Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм фолиятидаги тезкор-техник, профилактик ва молия-хўжалик ишларининг 2021 йил 1-чи ярим йиллик якуни бўйича вебинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Posted by:

Жорий йилнинг 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм штаби видеоконференциялар ўтказиш залида ҲКҚҚ штаби раҳбар ходимлари ва барча бўлинмалар командирлар таркиби иштирокида ўтказилган вебинар йиғилишда, ҲКҚҚ низом ва меъёрий хужжатларни давлат тилига тахрир қилиш ишлари, ўтказилган мониторинг ва аттестация якунлари ва бўлинмаларнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга қаратилган ишлари тўғрисида ҲКҚҚ бошлиғи хамда ҲКҚҚ бошлиғининг тезкор-техник ва профилактик ишлар бўйича ўринбосарининг маърузалари тингланди.

Вебинар йиғилиш якунида ҲКҚҚ бўлинмалар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тахлил қилинган ҳолда кўтарилган масалалар музокараларидан келиб чиқиб, ҲКҚҚ тизимида амалга ошириладиган ишларнинг 2-чи ярим йиллик ишлари белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment