Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисмида хизмат қилаётган кон қутқарувчилар ўртасида спортни ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний имкониятларини янада юқори даражага олиб чиқиш мақсадида, жорий йилнинг 16 август куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган ОКМК АЖ “Хондиза” кон мажмуасида кон қутқарув ишларини олиб борувчи 10 – АҲКҚВзводига қарашли “Хондиза” ҲКҚВзводи командирлар таркиби раҳбарлигида жисмоний тайёргарлик комплекс машқлари бажарилди.
Ушбу комплекс машқларни бўлиммалар ўртасида мунтазам равишда ўтказилиб бориши тезкор шахсий таркибнинг функционал (кон қутқарув ишларини олиб борилувчи корхона ва иншоотларда тезкор ва кечиктириб бўлмайдиган) вазифаларни муваффақиятли амалга оширилишида хизмат қилиб келмоқда.
Share
AVG
2021
About the Author: