Жорий йилнинг 17 август куни ОКМК АЖ Чодак кон бошқармасига хизмат кўрсатувчи Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 5-АҲКҚВзводи тезкор шахсий таркибнинг ер ости лахимларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни бартараф қилиш бўйича ёнғин ўчириш ускуналаридан фойдаланиш тажрибасини ошириш мақсадида тактик – техник тайёргарлик машғулоти ўтказилди.
Машғулот командирлар таркиби раҳбарлигида УПП-3 кукунли ўт ўчириш ускунасини техник кўрсаткичлари, амалда қўлланилиши ва ундан самарали фойдаланиш усуллари тўғрисида маълумот берилди. УПП-3 ёнғинни ўчириш ускунаси – ёнғин содир бўлган худудга ҳаво йўналиши бўйлаб ўт ўчириш кукунини юбориш учун мўлжалланган ва коннинг ётиқ ва қия лахимларидаги ёнғинларни масофадан туриб ўчириш учун қўлланилади.
AVG
2021
About the Author: