Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида ҲКҚҚ бўлинмалари шахсий таркиби томонидан хайрия ҳашари ўтказилди

Posted by:

Жорий йилнинг 21 август куни Республикамизда  умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари куни этиб белгиланди. Шу муносабат билан Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмалар командирлар таркибининг ташаббуси билан Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида бўлинмаларда, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилди.
Ҳашар доирасида аҳоли яшаш жойлари, кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа бинолари, “Биродарлик” қабристонлари, ариқлар ва болалар майдончаларини тартибга келтириш, дарахтларни оқлаш ва шакл бериш, ҳудудларда санитария-гигиеник дезинфекция ишлари амалга оширилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment