ҲКҚҚ бўлинмаларида хизмат қилаётган кон қутқарувчиларнинг жанговор шайлигини ошириш ва жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ушлаб туриш мақсадида ҳар йили нишонланадиган Ўзбекистон Республикаси мустақиллик кунига бағишлаб спорт мусобақалари ўтказилиб келинади.
Жорий йилда коронавирус пандемияси чекловларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган спорт мусобақалари ҲКҚҚ взводларида бўлиммалараро ўтказилиши режалаштирилган.
Жумладан, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган ОКМК АЖ Ангрен кон бошқармасига хизмат кўрсатувчи ҲКҚотрядида, “Ўзбеккўмир” АЖ кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи 2-АҲКҚВзводида ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган ОКМК АЖ Чодак кон бошқармаси кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи 5-АҲКҚВзводида тезкор бўлиммалар шахсий таркиби ўртасида минифутбол, волейбол, стол тенниси хамда кроссфит беллашувлари бўлиб ўтмоқда.
Бундай спорт тадбирларини ўтказиб турилиши жамоа рухини мустаҳкамлайди, кон қутқарувчиларнинг бир-бирларига бўлган ишончи янада ортади ва хизмат кўрсатувчи хавфли ишлаб чиқариш объектларида қутқарув ишларини амалга оширишда жисмоний имкониятларини ва касбий маҳоратларини мустаҳкамланишига кўмаклашади.
ShareAVG
2021
About the Author: