Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм бўлинмаларида бўлиммалараро спорт мусобақалари давом этмоқда.

Posted by:

Аввал ҳабар берганимиздек, ҲКҚҚ бўлинмаларида хизмат қилаётган кон қутқарувчиларнинг жанговор шайлигини ошириш ва жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ушлаб туриш мақсадида бўлинмаларда бўлиммалараро спорт мусобақалари қизғин тарзда ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг 4-6 сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, НКМК Жанубий кон бошқармаси кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи Самарқанд вилояти Қўшробот туманида жойлашган 8-АҲКҚВзводи ва «Деҳқонобод калий ўғитлар заводи» АЖ хизмат кўрсатувчи Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида жойлашган 9-АҲКҚВзводига қарашли «Деҳқонобод» ҲКҚВзводи тезкор шахсий таркиби иштирокида минифутбол, волейбол, стол тенниси, оғир атлетика ва кроссфит йўналишлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment