Тезкор шахсий таркибнинг жисмоний ва саф тайёргарлиги кўздан кечирилди.

Posted by:

Кон қутқарувчиларнинг жисмоний ва саф тайёргарлиги бўйича тажрибаларини янада мустаҳкамлаш, уларни жисмоний имкониятларини такомиллаштириш ва юксак интизомини шакллантиришга қаратилган машғулотлар ўтказилиб келинади.

Шу каби тайёргарлик машғулотларидан бири жорий йилнинг 7-9 сентябр кунлари Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган НКМК Жанубий кон бошқармаси тасарруфидаги ГМЗ-1 кон мажмуасига хизмат кўрсатувчи 8-АҲКҚВзводига қарашли “Қора-Қўтон” ҲКҚВзводида бўлиб ўтди. Бўлинмада ўрганиш ишларини олиб бораётган 9-АҲКҚВзвод командири М. Хаитов ва ҲКҚҚ штаби тезкор техник бўлим мухандиси О. Назиров иштирокида тезкор шахсий таркибнинг хизматни ўташ ва махсус тайёргарлик жадвалига мувофиқ жисмоний ва саф тайёргарлиги амалий машқлари ўтказилди.

Машғулотда ҳар бир бўлимманинг дастлабки тиббий-руҳий ҳолати, баданни чиниқтиришнинг комплекс машқлари ва асосий қисмда 100 ва 1000 метрга тезликда югуриш, қўлга таянган ҳолда турник ва брус (гимнастик мосламаси)да жисмоний машқлар бажарилди. Саф тайёргарлиги бўйича дастлаб саф усуллари ва бажариш техникалари мутахассис томонидан кўрсатилиб сўнг назорат машқи ўтказилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment