Жорий йилнинг 13 сентябр куни «Ўзкимёсаноат» АЖга тасарруфидаги «Деҳқонобод калий заводи» АЖ кон мажмуасига хизмат кўрсатувчи 9-АҲКҚВзводи қарашли Қашқадарё вилояти Деҳқонобод шаҳрида жойлашган «Деҳқонобод» ҲКҚВзводи тезкор шахсий таркибининг ўз функционал вазифаларидан келиб чиқиб авария – қутқарув ишларини ташкиллаштириш ва тезкорлик билан одамларни қутқариш ва аварияни бартараф этиш мавзусида маҳорат машқлари ўтказилди.
Ўтказилган ўқув машғулотда «Деҳқонобод» ҲКҚВзводи тезкор шахсий таркиби томонидан тактик харакатларни амалга ошириш орқали кондаги техник ускуналар идан чиққан ёнғинни (ёнғин ўчириш масламалари билан жихозланган) «Крот» машинасини самарали қўллаган ҳолда ўчириш, авария оқибатида қолган одамлар қидириб топиш ва тик лаҳимлар бўйлаб ер юзасига беталофат эвакуация қилиш, жабрланганларга малакали биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби авария – қутқарув ишлари муваффақиятли бажарилди.
Машғулот якунида командирлар таркиби томонидан тезкор шахсий таркибнинг билим ва маҳоратларини янада юқори даражага олиб чиқиш бўйича мустақил равишда ўтказиладиган махсус тайёргарлик машқларининг ташкилий ва услубий жиҳатлари тушунтириб ўтилди.
ShareSEN
2021
About the Author: