ҲКҚҚ штабининг ҲКҚҚ бўлинмаларида “Кадрлар иши ва ижро интизомини ташкил этиш ва юритиш” бўйича 2020 йил 25 декабрда тасдиқланган жадвалга мувофиқ, 2021 йил 29 октябр куни 10-АҲКҚВзводида кадрлар иши ва ижро интизомини юритиш ва ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ўрганиш ўтказилди.
10-АҲКҚВзводида кадрлар иши бўйича хужжатларнинг Мехнат кодексига мувофиқлиги, Меҳнат Вазирлиги томонидан ташкил қилинган ягона миллий базасини шакиллантиришда олиб борилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ижро интизоми бўйича юритилаётган хужжатлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар мониторинг қилинди.
Ўрганиш якунида “Кадрлар иши ва ижро интизомини ташкил этиш ва юритиш” бўйича взвод масъул ходимга хужжатларни белгиланган тартибда расмийлаштириш ва ижросини таъминлаш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Share
OKT
2021
About the Author: