Раҳбар масъулияти – фаолият барқарорлиги!

Posted by:

ҲКҚҚисм Штабининг 2021 йил 8 сентябрдаги 20-сонли фармойишига мувофиқ бўлинмаларни жанговор ҳолатини барқарор равишда ушлаб туриш хамда хизмат фаолиятида амалга ошириладиган ишларни беталофат амалга оширилиши йўлида жорий йилнинг 30 октябр куни “Деҳқонобод калий заводи” АЖга хизмат кўрсатувчи 9-АҲКҚВзводига қарашли “Деҳқонобод” ҲКҚВзводида, 9-АҲКҚВзвод командири ва шахсий таркиб иштирокида бўлинманинг “Куз-Қиш” мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан суҳбат ўтказди.
Взвод командири шахсан бўлинманинг иситиш мосламалари созлиги, ётоқхоналарнинг етарли меъёрда иситилиши, қозон ҳоналарни техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилган ҳолда ишлаши, автотранспорт воситаларининг кон қутқарув ишларига шайлиги ва махсус қутқарув асбоб-ускуналарни техник созлиги бўйича ўрганиш ишлари ўтказиб, камчиликлар юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment