Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисм худудий бўлинмаларининг кадрлар иши, ижро интизоми ва шахсий таркибининг жисмоний ва саф тайёргарлиги бўйича мониторинг ўрганиш ишлари ўтказилди.

Posted by:

Жорий йилнинг 2-3 декабр кунлари НКМК АЖ Жанубий кон бошқармаси кон мажмуаларига хизмат кўрсатувчи Самарқанд вилояти Қўшробот тумани Зармитан қишлоғида жойлашган 8-АҲКҚВзводида ҲКҚҚ штаби бошлиғининг кадрлар ва умумий масалалар бўйича ёрдамчиси М.А.Иминов ва тезкор-техник бўлими мухандиси О.У.Назировлар томонидан кадрлар иши ва ижро интизоми хамда тезкор шахсий таркиб жисмоний ва саф тайёргарлиги бўйича 2021 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан мониторинг ўрганиш ишлари ўтказилди.

Кадрлар иши бўйича хужжатларнинг Мехнат кодексига мувофиқлиги, Меҳнат Вазирлиги томонидан ташкил қилинган ягона миллий базасини шакиллантиришда олиб борилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ижро интизомини мустахкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ижро интизоми бўйича юритилаётган хужжатлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар мониторинг қилинди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Тезкор кон – қутқарувчиларнинг хизмат фаолияти мураккаблиги ва авария қутқарув ишларини мураккаб шароитларда олиб борилиши хамда одамларни қутқариш ва аварияларни бартараф этишда экстремал вазиятда энг тўғри қарор чиқариш ва уни тезкорлик билан бажариш самарадорлиги оширишга хизмат қиладиган саф тайёргарлиги машғулоти ўтказилди.

0

About the Author:

  Related Posts
  • No related posts found.

Add a Comment