2022 йил 20 январ куни Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ҳарбийлаштирилган кон қутқарув қисми штаби видеоконференциялар ўтказиш залида ҲКҚҚ штаби раҳбар ходимлари ва барча бўлинмалар командирлар таркиби иштирокида 2021 йил якуни бўйича «ZOOM» платформаси орқали «Онлайн» тарзда карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда вебинар йиғилиши бўлиб ўтди.
ҲКҚҚисми бошлиғи томонидан Республикамизда каронавирус «COVID-19» хавфи батамом йўқ бўлмаганлиги аксинча янги “ОМИКРОН” штамми хавф солаётганини инобатга олган ҳолда, бу вирусга қарши курашиш, шахсий таркибни соғлиғини ҳимоя қилиш, қутқарув ишларини олиб бориш ва аварияларни бартараф этишда бўлиммалар шайлигини доимий равишда таъминлаш мақсадида бўлинмалар шахсий таркибидан карантин қоидаларига қатъий риоя этишлари тўғрисида яна бир бор таъкидлаб ўтилди.
ҲКҚҚисми низом ва меъёрий хужжатларни давлат тилига тахрир қилиш ишлари, тезкор-техник профилактика ишлари, бўлинмаларда ўтказилган мониторинг ва аттестация якунлари, кадрлар иши ва ижро интизоми, мурожаатлар билан ишлаш ҳамда ҲКҚҚисми фаолиятига мувофиқ “Оммавий ахборот воситалари” (телевидения, газета ва журналлар ҳамда расмий веб-сайт)да ёритилган янгиликлар, бўлинмаларнинг моддий-техник базасини такомиллаштиришга қаратилган ишлар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилди.
Йиғилиш якунида ҲКҚҚ бўлинмалар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тахлил қилинган ҳолда кўтарилган масалалар мухокамасидан келиб чиқиб, ҲКҚҚ тизимида 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Share
YAN
2022
About the Author: